«давлат активлари» тегли мақолалар


Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш жадаллаштирилади, 12 та корхона акциялари биржага чиқарилади
26 апрель 2024, 14:18

Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш жадаллаштирилади, 12 та корхона акциялари биржага чиқарилади

Президент давлат объектларини хусусийлаштиришни жадаллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. 247 та корхонанинг давлат улушлари, 1000 дан ортиқ кўчмас мулк объекти ва 12 та йирик корхона акциялари савдога чиқарилади. Сотилмай қолган ер участкалари нархи босқичма-босқич пасаяди.

Paynet`нинг таъсисчиси ўзгарди. Тўлов хизматининг янги эгаси ким?
24 апрель 2024, 11:12

Paynet`нинг таъсисчиси ўзгарди. Тўлов хизматининг янги эгаси ким?

Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарди. Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги 100 фоиз давлат улуши New Industrial Technologies`га ўтказилди. Давактив хусусийлаштириш жараёни бўйича яна расмий хабар бермади.

«Ўйин қилмагин». Президент давлат активларини хусусийлаштиришни жадаллаштириш бўйича топшириқ берди
17 январ 2024, 22:20

«Ўйин қилмагин». Президент давлат активларини хусусийлаштиришни жадаллаштириш бўйича топшириқ берди

Президент 33 та дон корхоналарини хусусийлаштиришни тезлатиш бўйича топшириқ берди. У вазирлик ва ҳокимликлар активлари сотувининг сустлашиб бораётганини танқид қилди. Масалан, Тошкент шаҳрида 25 гектар ер аукционга қўйилиб, кейин қайтариб олингани сабабли бюджетга 600 млрд сўм келиб тушмаган.

«Ўрта Осиё Транс» компаниясидаги давлат улуши Hyper Partners`га сотилади
20 июн 2023, 11:50

«Ўрта Осиё Транс» компаниясидаги давлат улуши Hyper Partners`га сотилади

Давлат активлари агентлиги «Ўрта Осиё Транс» корхонасидаги 51 фоиз давлат улушини Hyper Partners МЧЖга 65 млрд сўмга сотиш бўйича келишувга эришди. Савдо доирасида Hyper Partners ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири санкциялар рўйхатига киритилмагани тўғрисида хулоса тақдим этилган.

Ўзбекистонда 2023 йилда 1000 дан ортиқ давлат объектлари сотувга қўйилади
31 март 2023, 21:57

Ўзбекистонда 2023 йилда 1000 дан ортиқ давлат объектлари сотувга қўйилади

Ўзбекистон президенти 2023 йилда 1000 дан ортиқ давлат объектларини сотиш кўзда тутилган дастурни тасдиқлади. Гап 39 та йирик давлат компанияси, 8 та банк, 20 та вазирлик, бошқа давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шўба корхоналари ҳамда фирмаларидаги улушлари ҳақида бормоқда.

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди
22 декабр 2021, 21:14

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Ўзбекистонда ягона беш юлдузли Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди. 3,1 гектарда жойлашган 8 қаватли меҳмонхонада жами 300 та стандарт, люкс ва ярим люкс хоналар, конференция ва банкет заллари мавжуд. Савдо барча учун очиқ бўлиши айтилмоқда.

Йил бошидан буён давлат активларини хусусийлаштиришдан 420 млн доллардан ортиқ даромад келиб тушди
9 ноябр 2021, 09:25 1

Йил бошидан буён давлат активларини хусусийлаштиришдан 420 млн доллардан ортиқ даромад келиб тушди

Йил бошидан буён Ўзбекистонда 4,5 трлн сўмлик (420 млн доллардан ортиқ) 619 та давлат активлари сотилди. 2022 йилда 32 та йирик объектни давлат улуши билан сотиш, «Ўзсаноатқурилишбанк»ни хусусийлаштириш режалаштирилмоқда.

«Хусусийлаштиришдан мақсад — инвесторларга давлат бозорни тарк этаётганини кўрсатиш» — Тимур Ишметов
26 октябр 2021, 18:56

«Хусусийлаштиришдан мақсад — инвесторларга давлат бозорни тарк этаётганини кўрсатиш» — Тимур Ишметов

Молия вазири Тимур Ишметовнинг фикрича, хусусийлаштиришдан асосий мақсад инвесторларга давлат бозорларни тарк этаётгани ва улар давлат компаниялари томонидан адолатсиз рақобатга дуч келишидан қўрқмаслигини кўрсатишдир. «Самарасиз давлат корхоналаридан қанчалик тез қутулсак, биз учун шунчалик яхши», — деди у.

«Ўзбекистон шампани» заводининг давлат улушини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиш бошланди
11 июл 2021, 11:21

«Ўзбекистон шампани» заводининг давлат улушини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиш бошланди

Ўзини шампан ва газланган виноларни ишлаб чиқариш бўйича ягона ихтисослашган завод сифатида тан оладиган «Ўзбекистон шампани» акциядорлик жамиятининг 51,48 фоиз давлат улушини сотиб олиш учун аризаларни қабул қилиш бошланди.

Давлат мулкини 1 сўм қийматда сотиш амалиёти бекор қилинди
9 июл 2021, 09:50

Давлат мулкини 1 сўм қийматда сотиш амалиёти бекор қилинди

Президент фармони билан давлат мулкини 1 сўм қийматда сотиш амалиёти бекор қилинди. Объектлар савдоларга бозор нархларида чиқарилади. Мол-мулк сотилганидан кейин ҳудудлар ва давлат бюджети ихтиёрида қоладиган маблағлар улуши 73 фоиздан 87 фоизгача оширилди.

Metro Plaza Тошкентдаги «Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси» ни хусусийлаштиради
17 июн 2021, 12:33

Metro Plaza Тошкентдаги «Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси» ни хусусийлаштиради

Тошкент марказидаги газета ишлаб чиқариш мажмуаси биносини сотиб олиш бўйича тендерда Metro Plaza компанияси ғолиб бўлди. Асосчилар орасида ака-ука Мамасаидовлар ва Миродил Фазилов бор.

Президент давлат активларини хусусийлаштиришни тезлаштириш бўйича топшириқ берди
11 феврал 2021, 09:19

Президент давлат активларини хусусийлаштиришни тезлаштириш бўйича топшириқ берди

Президент видеоселектор йиғилишида давлат активларини хусусийлаштиришни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. «Қўчқоров, Ортиқовнинг иш фаолиятига давлат улуши мавжуд корхоналарни жорий йилда уч бараварга қисқартириш натижалари бўйича баҳо берилади», — деди давлат раҳбари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг